Ru En
Uz
Jp

Янгиликлар

Ўқувчи ва талабалар учун саломатлик байрами
Ўқувчи ва талабалар учун саломатлик байрами

2013-05-24

Бугун 24 май куни барча олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, умумтаълим ҳамда махсус мактабларда “Оила саломатлиги” лойиҳаси доирасида “Саломатлик дарслари” бўлиб ўтди. Акция 1800 та олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларини қамраб олиб, унда 2 млн.дан зиёл талаба ва ўқувчилар иштирок этишди. Шунингдек, лойиҳада 9765 та мактаб қатнашиб, дарсларда иштирок этган мактаб ўқувчиларининг сони 4,5 млн.ни ташкил этди. Ҳаммаси бўлиб 6,5 млн. киши. Ташкилотчилар: Фонд Форум, ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎзР Халқ таълими вазирлиги ҳамда ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Давоми

«Янги авлод»чиларнинг Италиядаги янги ғалабалари
«Янги авлод»чиларнинг Италиядаги янги ғалабалари

2013-05-23

Кўпчилиги «Янги авлод» болалар ижодиёти фестивали совриндорлари бўлган В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа лицейи ўқувчиларидан иборат ёш истеъдодли созандалар 6-13 май кунлари Италияда мусиқа конкурслари ва концертларда иштирок этишди. Ёшларимиз Рим ва Перуджа шаҳарларида италиялик мусиқа шинавандаларига ўзбек мусиқа санъатининг турли намуналарини ва ўзларининг европа мумтоз мусиқий асарларини ҳам ижро эта олиш маҳоратларини намойиш этишди. Фонд Форум лойиҳалари, республикамиз ва халқаро миқёсдаги конкурсларнинг фаол иштирокчилари бўлган бу ёшлар сафардан нафақат эсда қоларли ёрқин таассуротлар, шу билан бирга, янги тажрибалар ва мусиқа конкурсларида қўлга киритилган юқори натижалар билан қайтишди.

Давоми

Фаол ва иқтидорлилар учун стипендия
Фаол ва иқтидорлилар учун стипендия

2013-05-20

Бугун Фонд Форум ва “Меҳр нури” жамғармаси томонидан ўтказиб келинаётган Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастурига аризаларни қабул қилиш жараёни бошланди. 1-, 2-, 3-босқич талабалари ҳужжатларни тўлиқ тўплаб, “Меҳр нури” жамғармасига келишлари мумкин. Дастурдан кўзланган мақсад тахсил олаётган иқтидорли ва интилувчан ёшларни қўллаб-қувватлаш ва янги марралар сари ундашдир. Аризалар қабули 2013 йилнинг 1 августга қадар давом этади.

Давоми

“Ҳаёт учун!” уюшмаси халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлида
“Ҳаёт учун!” уюшмаси халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлида

2013-05-18

“Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ва Хадасса Университет клиникаси iMER халқаро хизмати ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланиши билан исроиллик шифокорларнинг юртимизга ташрифига якун ясалди. Ҳужжатни имзолаш маросими 18 май куни ЎзР Фанлар Академиясида ўтказилган “ОИТС/ОИТВ ва гепатитни аниқлаш ҳамда даволашнинг замонавий муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий семинар доирасида бўлиб ўтди.

Давоми

Тошкент шаҳрида “Ёш тадбиркорлар мактаби”нинг республика босқичи бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида “Ёш тадбиркорлар мактаби”нинг республика босқичи бўлиб ўтди

2013-05-17

Саксон нафар “Келажак овози” ЁТМнинг “Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дастури” қатнашувчилари учун уларнинг профессионал ҳаётларидаги энг самарали ҳафта ниҳоясига етди. 13-18 май кунлари Тошкент шаҳрининг “Саёҳат” меҳмонхонасида ёш тадбиркорлар ўз бизнес режаларини тузишни ўрганишди, ғояларини тақдим этишди, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва албатта, сертификат ҳамда ўз бизнес режаларини амалга ошириш имкониятини берувчи имтиёзли кредитларга эга бўлишди.

Давоми

Исроил ва ўзбек шифокорларининг тажриба алмашинуви
Исроил ва ўзбек шифокорларининг тажриба алмашинуви

2013-05-17

17 май куни Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида Хадасса Университет клиникаси гепатология бўлими етакчи мутахассиси Това Голдбергнинг маҳаллий шифокорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзланган мақсад гепатитнинг турли кўринишларини профилактика қилиш ва даволаш, Исроилнинг тиббиёт муассасалари билан гепатитни даволаш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш.

Давоми

Исроиллик шифокорлар РОИМда
Исроиллик шифокорлар РОИМда

2013-05-17

17-18 май кунлари Хадасса клиникаси шифокорлари ҳамда iMER (Хадасса халқаро хизмати) раҳбарларидан иборат Исроил давлати шифокорлари делегациясининг юртимизга ташрифи уюштирилди. Ташрифнинг илк кунида Республика онкология илмий марказида (РОИМ) исроиллик шифокорлар ўзбекистонлик ҳамкасблари учун тақдимотлар ва маҳорат дарслари ўтказишди. Бундан ташқари, исроиллик шифокорлар РОИМнинг маммология бўлими онколог-шифокорлари билан интерактив мулоқотга киришиб, шу бўлим беморларини тиббий кўрикдан ўтказишди. Шунингдек, исроиллик шифокорлар билан учрашув Республика ОИТС марказида ҳамда Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида бўлиб ўтди.

Давоми

“Тошкент баҳори” – классикадан баҳра олиш палласи
“Тошкент баҳори” – классикадан баҳра олиш палласи

2013-05-16

16 май куни “Туркистон” саройида учинчи “Тошкент баҳори” опера ва балет санъати фестивалини Ж. Вердининг жаҳонга машҳур операси - “Травиата” очиб берди. Маълумки, бу йил жаҳон ҳамжамияти италиялик буюк бастакор таваллудининг 200 йиллигини нишонламоқда. Шу боис ташкилотчилар “Тошкент баҳори-2013” фестивалини айнан шу опера билан очишга қарор қилишди. Фестиваль муассислари: ЎзР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фонд Форум, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, А. Навоий номидаги ДАКТ.

Давоми

Уста Ортиқ Файзуллаев 80 ёшда!
Уста Ортиқ Файзуллаев 80 ёшда!

2013-05-15

15 май куни Миллий санъат марказида академик, Ўзбекистон халқ рассоми, ёғоч ўймакорлиги устаси, кўплаб шогирдларнинг севимли устози Ортиқ Файзуллаев таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда машҳур рассомлар, устанинг яқинлари ва шогирдлари иштирок этишди. Ташкилотчилар: Фонд Форум, “IJOD” Ўзбекистон рассомлари, санъатшунослари ва халқ усталари уюшмаси ҳамда Миллий санъат маркази.

Давоми

Тошкентда опера ва балет баҳори
Тошкентда опера ва балет баҳори

2013-05-14

2013 йил 16-27 май кунлари “Обод турмуш йили”га бағишланган “Тошкент баҳори” опера ва балет санъати халқаро фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фонд Форум, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чифариш бирлашмаси, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри ДАКТ.

Давоми

Мунозаралар клубининг хориждаги илк мажлиси
Мунозаралар клубининг хориждаги илк мажлиси

2013-05-14

2013 йил 14 май куни Пекинда Мунозаралар клубининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир Гулнора Каримова бошчилигидаги Сиёсий тадқиқотлар маркази томонидан ташкил этилди. Бу сафарги учрашув “XXI аср Осиё иқтисодий-сиёсий юксалиши юзйиллигига айлана оладими?: асосий йўналишлар” мавзусига бағишланди. Мазкур бешинчи йиғилиш Сиёсий тадқиқотлар марказининг хорижда ўтказилган илк мажлиси эди. ХХР Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хитой халқаро муаммолар институти тадбирни ўтказишда яқиндан кўмак кўрсатди.

Давоми

Исроиллик шифокорларнинг юртимизга ташрифи
Исроиллик шифокорларнинг юртимизга ташрифи

2013-05-13

Хадасса клиникаси шифокорлари ҳамда iMER (Хадасса халқаро хизмати) раҳбарларидан иборат Исроил давлати шифокорлари делегацияси 17-18 май кунлари пойтахтимизга ташриф буюради. Улар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан илмий семинарларда иштирок этиб, мутахассислар учун маҳорат дарслари ҳам тақдим этишади. Бундан ташқари, беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида бўлишади. Ташриф доирасида “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ва iMER ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланиши режалаштирилган. Лойиҳа “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЎзР Фанлар академияси, ЎзР ФА Иммунология институти, Республика онкология илмий маркази ва “Salus Vita” тиббий соғломлаштириш маркази томонидан амалга оширилмоқда.

Давоми

Фахрийларга эҳтиром
Фахрийларга эҳтиром

2013-05-08

“Меҳр нури” жамғармаси ҳамда “Аёллар кенгаши” РЖБ 7-11 май кунлари 9 май - “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб “Фахрийларга эҳтиром” номли анъанавий акцияни ўтказмоқда. Ташкилотлар уруш ва меҳнат фаxрийларини зиёрат қилиб, уларга совғалар ва табрикномалар топшириб, байрам билан қутлашмоқда.

Давоми

«Асрлар садоси-2013» анъанавий маданият фестивали paқамларда
«Асрлар садоси-2013» анъанавий маданият фестивали paқамларда

2013-05-07

2013 йилнинг 4-5 май кунлари Навоий вилоятининг Сармишсой дарасида, Тошкент шахри ва Бухорода Фонд Форум ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган олтинчи «Асрлар садоси» анъанавий маданият фестивалининг тадбирлари бўлиб ўтди. Фестивалнинг икки куни шунчалар ёрқин ва қизиқарли ўтдики, унда қатнашган иштирокчи ва меҳмонлар сони, қизиқарли вокеалар ҳамда муҳим фактлар ҳақида алоҳида статистик маълумотлар келтириб ўтишни лозим топдик.

Давоми

Қоялар ва қумликлар қаъридан садо
Қоялар ва қумликлар қаъридан садо

2013-05-07

Фонд Форум томонидан ЮНЕСКО кўмаги остида ўтказиб келинаётган “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали ҳар йили Ўзбекистоннинг диққатга сазовор, фахрланса арзигулик ва бетакрор табиат манзараларига эга манзиллар сари чорлайди. Бу йил 4-5 май кунлари фестиваль ўзининг миллий руҳияти, рангин жилоси ва бор ёрқинлиги билан Навоий вилоятида жойлашган “очиқ осмон остидаги музей” - Сармишсой дарасида меҳмон бўлди. Фестивалнинг илмий ва диний қисми иштирокчиларни Тошкент ва Бухорода бирлаштирди. Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бўлмиш “Асрлар садоси” бу йил 100 мингдан зиёд меҳмонларни жалб этди. Олти йил мобайнида эса фестиваль иштирокчилари сони 300 мингдан ортиб кетди.

Давоми

Янгиликлар архиви

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2013

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774